Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўлган мажбуриятлардир. Байтулмолда мол бор бўлса, бу ишларга сарфланиши вожиб. Йўқ бўлса, унинг вожиблиги умматнинг гарданига тушади. Яъни уларнинг чиқимини қоплашга етарли мол умматдан йиғиб олинади. Чунки бу ишда молнинг бор-йўқлиги эътиборга олинмайди. Бор бўлса, сарфланиши вожиб, йўқ бўлса унинг фарзлиги мусулмонларнинг гарданига тушиб, улардан шу ишга етарли мол йиғиб олинади. Йиғиб олинганидан кейин унинг вожиблиги яна байтулмолнинг гарданига ўтади.


5. Байтулмолнинг бадалсиз ва қулайлик яратиш тарзидаги харажатлари. Фақат бу ишлар қилинмай қолса, умматга зарар етмайди. Яъни бир шифохона бўла туриб, иккинчи шифохонани очиш, бир йўл одамларга узоқлик қилганлиги учун янги бир йўл қуриш каби бўлмаслиги умматга зарар қилмайдиган ишларга қилинадиган харажатларда молнинг борлиги эътиборлидир. Байтулмолда мол бўлса, бу ишларга сарфлаш вожиб, бўлмаса, унинг вожиблиги байтулмолдан соқит қилинади. Унинг учун мусулмонлардан пул йиғилмайди. Чунки бу иш аслида мусулмонларнинг гарданидаги вазифа эмас.


6. Байтулмолнинг қўққисдан мусулмонлар устига тушган очлик, тўфон, зилзила каби ҳодисаларга қиладиган харажатларида молнинг бор-йўқлиги эътиборга олинмайди. Улар мол бор бўлса ҳам, йўқ бўлса ҳам бажарилиши шарт бўлган мажбуриятдир. Агар мол бўлса, дарҳол сарфлаш вожиб. Бўлмаса унинг фарзлиги мусулмонларнинг гарданига тушади-да, дарҳол мусулмонлардан маблағ йиғиб олиниб, сарфлаш учун байтулмолга қўйилиши лозим. Йиғиб олгунига қадар сарфнинг кечиктирилишидан зарар хавфи туғилса, давлат дарҳол қарз олиб керакли жойга ишлатиши вожиб. Қарз кейинроқ мусулмонлардан йиғилган пул билан тўланади.

 

Давлат бюджети

Демократик давлатлар ҳар йили давлатнинг умумий бюджетини белгилаб оладилар. Демократик давлатнинг бюджетининг воқеи шундан иборатки, бюджет фалон йил бюджети деган ном билан чиқарилади. Парламент уни тасдиқлайди, муҳокамадан кейин қонун қабул қилинади. Муҳокамада бюджетнинг бўлимлари ва ҳар бир бўлим ўз ичига олган маблағлар ҳар бири алоҳида кўриб чиқилади. Ҳар бир бўлим ажралмас бир бутунлик, деб эътибор қилинади. Унинг ҳар бир қисмига эмас, бир бутун сифатида овоз берилади. У бутунича қабул қилинади, ё қабул қилинмайди. Муҳокамада бўлимлар ва улардаги маблағлар ҳар бири алоҳида кириб 

 

78-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143